ЭЙДОС

ЭЙДОС (юн. — кўриниш, тимсол) — юнон фалсафаси ва адабиётидаги тушунча. Дастлаб «кўринадиган», «кўриниб турган», «ташқи» (Гомер), кейинчалик муайян ҳодиса, кўринадиган моҳият (Парменид), субстанционал гоя (Платон), шакл (Аристотель) маъноларини билдирган. Эйдос Гуссерль (1859—1938) феноменологиясида факт (ҳодиса)дан фарқланадиган моҳият сифатида тавсифланган. Сўнгги давр фалсафасида Эйдос тушунчаси «мутлақ ғоя» маъносини англатади.