ЭВОЛЬВЕНТА ВА ЭВОЛЮТА

ЭВОЛЬВЕНТА ВА ЭВОЛЮТА (лот. еуо1иШ8, еуо1уепИ$ — ечилган, ечилувчи) — дифференциал геометрия тушунчаси. / эгри чизиқнинг эгрилик марказлари геометрик ўрни бўлган т эгри чизиқ / нинг эволютаси дейилади; / эгри чизиқ ўз эволютасига нисбатан эвольвента дейилади (расмга қ.). т эгри чизиқнинг эвольвентаси / ни АВ ипнинг т чизиққа ўралаётган ёки ундан ечилаётган В учининг траекторияси сифатида ҳосил қилиш мумкин. Эволюта сўзи «ёйилма» маъносини ҳам биддиради.

Эвольвента ва эволюта ва э. дан техникада кенг фойдаланилади, мас, тишли ғилдираклар эвольвента профилли қилиб ясалади.