ЭВЕРЕСТ

ЭВЕРЕСТ — Ер юзидаги энг баланд тоғ чўққиси — Жомолунгманинг баъзи адабиётларда учраб турадиган иккинчи номи. Инглизлар томонидан 1855 йилда Ҳиндистон Геодезия қўмитаси президенти, инглиз генерали Жорж Эверест номи билан аталган.