ЭВЕНЛАР

ЭВЕНЛАР (ўзларини эвэн деб аташади, эски номлари — ламутлар) — Саха Республикаси, Магадан ва Камчатка вилоятлари, Хабаровск ўлкасида яшовчи халқ. 17 минг киши (1990-й. лар ўрталари). Эвен тилида сўзлашади. Диндорлари шаманизмга эътиқод қилади. Эвенлар асосан, чорвачилик, деҳқончилик билан шуғулланишади.