ЭВЕЛАР

ЭВЕЛАР (ўзларини эвегбе деб аташади) — Гана (1,9 млн. киши, 1990-й. лар ўрталари), Того (1,71 млн. киши) ва Нигерия (50 минг киши) даги халқ. Эве тилида сўзлашади. Анъанавий эътиқодлар сақланган, христианлар ва сунний мусулмонлар ҳам бор. Асосий машғулотлари — деҳқончилик (маккажўхори, пахта етиштириш ва бошқалар).