ЭУКАРИОТЛАР

ЭУКАРИОТЛАР (юн. еи яхши, қақиқий, бутун ва кагуоп — ядро) — тўлиқ шаклланган, ҳақиқий ядрога эга бўлган ҳужайрали организмлар. Эукариотларга сувўтлар, юксак ўсимликлар, барча ҳайвонлар, замбуруғлар киради. Эукариотлар ДНК си ядродаги хромосомаларда жойлашган бўлиб, гистонли оқсиллар билан бириккан нуклеосомаларни ҳосил қилишда иштирок этади. Эукариотларнинг ҳужайраларида мембранали органоиддар яхши ривожланган; айрим органоидлари (митохондриялар ва хлоропластлар) да ДНК ва автоном оқсил синтезловчи аппарат мавжуд.