ЭТРУСК ТИЛИ

ЭТРУСК ТИЛИ — Рим давлатигача бўлган Италиянинг қадимий аҳолиси — этрускларшшг (ўлик) тили. Ўрта денгиз тиллари гуруҳига кирсада, бирор бир тилга генетик яқинлиги, қариндошлиги тўлиқ аниқланмаган. Апеннин я. о. да тарқалган. 1-асрда лотин тили томонидан сиқиб чиқарилган. Мил. ав. 7—1-асрларга мансуб турли мазмундаги кўп сонли ёзув ёдгорликлари (уларнинг сони 11 мингга яқин), антик муаллифларнинг асарларида учровчи айрим сўзлар ҳамда топонимлардан маълум. Шулардан энг йириги ва энг муҳими Загреб (ҳоз. Хорватия)да сакланаётган мумиё пардасидаги ёзув (340 сатр) ҳисобланади. Ёдгорликлар, асосан, Италиянинг Этрурия, Кампания, Лация каби қадимий вилоятларидан ҳамда Шим. Африка (Карфаген) дан топилган. Улар ғарбий юнон алифбоси асосида яратилган этруск алифбосида ўнгдан чапга қараб ёзилган. Этруск ёзуви (алифбоси) лотин ёзуви ва Марказий ҳамда Шим. Италиядаги бошқа ёзув тизимлари учун асос вазифасини ўтаган.