ЭТНОНИМИКА (этно… ва юн. опута — исм, ном) — лексикологиянинг этнонимларнн ўрганувчи бўлими. Этнонимика тилшуносликнинг ономастика соҳаси таркибига киради. Этнонимика маълум этнос тилидаги уруғ, қабила, элат, миллат ва бошқалар хил этник бирликлар номини тўплаш, уларнинг пайдо бўлиши, номланишидаги асосий мотивлар, номларнинг луғавий таркиби, ундаги субтрат ва адстрат материалнинг ўрни, этнонимларнинг маъно ва этимологияси, ясалиши, этнонимик луғатларни тузиш тартибқоидалари каби муаммолар билан шуғулланади. Ўзбек тили этнонимларга бой бўлиб, улар негизида халқнинг қадимий тотемистик тасаввурлари (баҳрин, тойлоқ, лочин, қарға, қорақуш, илонли, калтатой), тамға, махсус белгиларга асосланиш (тароқли, тўғали, қайчили, қўштамғали, ўроқли, болғали), сон, миқдор тушунчаларига таяниб номлаш (минг, қирқ, манғит, найман, олтиўғил, бешбола, тўртуйли, бешуйли), ҳажм, шакл тушунчалари (каттажуз, кичикжуз, парчаюз), рангтус билан боғлиқ тушунчалар (оқманғит, оқтана, оқтелпак, оқтўнли, қорателпак, қораманғит, қоранайман, олакўйлак, олатўн), этноснинг ижтимоий-сиёсий аҳволи, мавқеи (беклар, беклартўпи, бойлартўп, мирзатўп, маликбачча), этноснинг касбкори (айрончи, кийикчи, иярчи, байдоқчи, тевачи, тўнчи, туғчи, шотирчи, овчи, мерган, миришкор), этноснинг яшаш жойи, уруғ, қабила бошлиқларининг номлари ётишини кўрсатади.
Туркий Этнонимикани, жумладан, ўзбек Этнонимикани ўрганиш ишига таниқли туркийшунослар Н. Аристов, В. В. Радлов, В. В. Бартольд, С. П. Толстов, С. М. Абрамзон, Л. В. Гумилёв, Д. Е. Еремеев, Н. А. Баскаков, Л. В. Зуев, А. Н. Хаников, Б. А. Жданко, Б. Х. Кармишева, А. А. Валитова, С. Атаниёзов, Д. Айтмуродов, Р. Г. Кузеев; ўзбек олимларидан Яҳё Ғуломов, Б. Аҳмедов, К. Шониёзов, А. Муҳаммаджонов, Х. Дониёров, С. Губаева, Т. Нафасов, А. Отажонова ва бошқалар муносиб ҳисса қўшдилар.
Этнонимика ўз таҳлилларида тилшуносликдан ташқари тарих, этнография, география, психология, диншунослик ва бошқалар фанларнинг илмий усулларидан ҳам фойдаланади.
Ад.: Д ониёро в X., Ўзбек халқинингшажара ва шевалари, Т., 1968; Этнонимн, М., 1970; Еремеев Д. Е., Этнонимм тюрок, М., 1971; Шаниязов К., К этнической истории узбекского народа, Т, 1974; Айтмурадов А., Тюркские этнонимм, Нукус, 1986; Ҳасан Ато Абуший, Туркий қавмлар тарихи, Т, 1995.
Эрнст Бегматов.