ЭТНОНИМ (этно… ва опута — исм, ном) — уруғ, қабила, элат, халқ, миллат ва бошқалар хил этник уюшмалар номи. Бирор тилдаги Этнонимлар мажмуи этнонимия деб юритилади. Уруғ, қабила, халқ номи ўзи томонидан танланган ёки ўзгалар (кўпинча қўшни этнослар) томонидан берилган бўлиши мумкин. Этноним этноснинг ўзи томонидан танланган бўлса — автоэтноним: ўзгалар томонидан номланган бўлса — аллоген (экзоген) Этноним деб юритилади.