ЭТЕРИФИКАЦИЯ

ЭТЕРИФИКАЦИЯ (юн. шгпег эфир ва лот. Ғасю — қиламан) — карбон кислоталарнинг минерал кислоталар иштирокида спиртлар билан бирикиб мураккаб эфирлар ҳосил қилиш реакцияси. Мазкур реакциянинг кимёвий мувозанатини ўнгга суриш мақсадида реакция маҳсулотларининг бири ортиқча миқдорда олинади. Мас, карбон кислота кўпроқ олинганда спиртнинг ҳаммаси реакцияга киришиб кетади. Этерификацияда водород ионлари (Н+) катализатор ролини ўйнайди. Бунда карбкатион ҳосил бўлиб, у спирт молекуласини бириктирган ҳолда оралиқ комплекс ҳосил қилиши мумкин. Кейин сўнгги карбкатион диссоциацияланиб, мураккаб эфирни ажратади. Катализатор (водород иони — протон) эркин ҳолда ажралади. Нишонланган атомлар ёрдамида Этерификацияда ҳосил бўладиган сувнинг гидроксил гуруҳини кислота, водородни эса спирт ажратади. Этерификациядан саноатда кенг фойдаланилади. Мураккаб эфирлар, шунингдек, полиэфир толалар (лавсан ва бошқалар) ҳам Этерификация усули билан олинади.