ЭТАН, CH3— CH3 — рангсиз, ҳидсиз газ. Мол. м. 30,7. Суюкланиш т-раси — 183,23°, зичлиги 572 кг/м3 (—100°да). Сувда оз, этанол ва углеводородларда яхши эрийди. Кимёвий хоссаларига кўра, Этан тўйинган углеводородларнинг яққол вакили. Радикал механизм бўйича турли алмашиниш реакцияларига киришади. 550—650° да термик дегидрогенланганда этиленга айланади, 800°да ацетилен ҳосил қилади. 300—450° да хлорланганда этил хлорид, оксидланганда СН3СНО ва СН3СООН аралашмаси, газ фазада нитроланганда нитроэтан ва нитрометан аралашмасини беради. Этан — табиий ва йўлакай газлар компоненти (ҳажмига кўра 10%) бўлиб, улардан паст трада ректификациялаш йўли билан ажратиб олиш мумкин. Нефть хом ашёсини крекинглашда кўп миқдорда Этан ҳосил бўлади. Лаб. шароитида Этан метил йодид СН31 дан Вюрц реакциясини қўллаб, СН3С001Ча дан Кольбе реакциясига кўра, этилбромид С,Н5Вг дан Гриньяр реакциясидан фойдаланиб, этиленни (Рё катализаторлигида) ёки ацетиленни (№К. е иштирокида) гидрогенлаб олинади.
Этан — этилен ва винилхлорид олишда хом ашё. Э. нинг ҳаво билан аралашмаси портлаш хусусиятига эга. Чақнаш т-раси 152°, ўз-ўзидан алангаланиш т-раси 472°.