ЭТАЛОН ВАҚТ — Ернинг ўртача айланиш тезлигига мос келувчи аниқ вақт шкаласи (жадвали) ни тузиш учун халқаро вақт хизмати олиб борадиган астрономик кузатишлар натижалари асосида ҳисобланувчи халқаро вақт. Аниқ атом вақти шкаласи киритилганидан (1975 йилдан) кейин халқаро вақт шкаласи Эталон вақт шкаласи мақомини йўқотди. Халқаро вақт янги эҳтимолийстатик усулда ҳисобланади. Мамлакатларнинг вақт хизматлари Ернинг айланиш тезлиги ўзгаришлари ва унинг фазодаги вазияти тўғрисида мунтазам маълумотларни тайёрлайди. Вақт хизмати ҳар куннинг маълум соатларида радио орқали аниқ вақт сигналларини бериб турадиган ст-ялар кўп. Жаҳон миқёсида Эталон вақтга доир ишларни Парижда жойлашган Халқаро вақт бюроси бошқариб туради. Ўзбекистонда Эталон вақт масалалари билан Ўзбекистон ФА Астрономия институти шуғулланади (қ. Вақт, Вақт хизмати).