ЭСХАТОЛОГИЯ

ЭСХАТОЛОГИЯ (юн. — сўнгги ва… логия) — олам ва инсониятнинг сўнгги тақдири, охират ҳақидаги диний таълимот. Дунёнинг пайдо бўлиши ва ҳалокати, табиатдаги кучларнинг яширин кураши ҳақидаги қадимий тасаввурлардан келиб чиққан. Эсхатология ғоялари христианлик ва иудаизмда кенг ривожланган. Исломда эсхатологик таълимот қиёмат тушунчасида илгари сурилган.