ЭСТУАРИЙ (лот. — дарёнинг денгиз сувига туташган қуйилиш қисми) — дарёнинг денгизга қуйиладиган жойидаги воронкасимон ва денгиз томон кенгайиб борадиган қисми, қўлтиқча. Эстуарийнинг ҳосил бўлиши денгиз сатҳи кўтарилиши натижасида дарё қуйилиш қисми водийсини сув босиши билан боғлиқ. Сув қайтган пайтда дарё оқизиб келтирган жинслар денгизга тушиб кетади. Енисей, Темза, Амур, Эльба, Сена дарёлари Эстуарий ҳосил қилиб қуйилади.