ЭСТАКАДА — транспорт воситалари ва пиёдалар учун мўлжалланган йўллар ер сиртидан маълум баландликда ўтказиладиган иншоот; кўприкштт бир тури. Эстакада остидан йўл ўтказиш ёки бошқа мақсадларда фойдаланиш мумкин. Эстакада лардан, асосан, шаҳарлар ва саноат зоналарида фойдаланилади. Эстакада бир қанча таянч (устун)лар устига ўрнатиладиган тўсинсимон конструкциялардан ташкил топади. Темирбетон, пўлат ва ёғочли хиллари бўлади. Эстакада остидан кема ўтиши учун имкон берадиган баландликда сув устига ҳам қурилади (мас, портларда, денгиз нефть конларида). Эстакада саноат корхоналарида икки бинонинг юқори қаватини бир-бирига боғлаш учун, транспортёрлар, қувурлар, кабеллар ва ҳ. к. ўтказиш учун ҳам қурилади. Пиёдалар Эстакадаси т. й. станциясида йўл устидан пиёдалар ўтиши учун мўлжалланади. Бундай Эстакадалар кўп тарқалган. Йирик шаҳарлар (мас, Берлин, Нью-Йорк, Токио) да Эстакада ёрдамида ўтказилган жуда узун ер усти йўллари мавжуд.