ЭССЕН

ЭССЕН — Германиянинг ғарбий қисмидаги шаҳар, Шим. РейнВестфалия ерида. Аҳолиси 601 минг киши (1999). Транспорт йўлларининг йирик чорраҳаси. РейнХерне канали бўйидаги порт. Мамлакатнинг муҳим саноат марказларидан. Қора металлургия, машинасозлик (шу жумладан, электротехника, оғир ва транспорт машинасозлиги), тўқимачилик, полиграфия, цемент, озиқовқат саноати корхоналари мавжуд. Эссенда йирик саноат ва молия компанияларининг бошқармалари жойлашган. Олий ўқув юртлари, илмий текшириш институтлари, музейлар (хусусан, Фолькванг музейи, 19—20-асрлар санъати) бор. Шаҳар илк бор 11-асрга оид ёзма манбаларда тилга олинган. Меъморий ёдгорликлардан готика черкови, собор сақланган.