ЭССЕ (франц. — уриниш, синаш, очерк) — эркин композицияли, унча катта бўлмаган насрий асар. Э. орқали нарса ва ҳодисаларга ёки шахсга оид субъектив фикр баён қилинади. Эсселар фалсафий, тарихийбиографик, публицистик, адабий-танқидий, илмийоммабоп ёки соф беллетристик характерда бўлади. Эссе услуби образлилиги, афористиклиги, жонли тилга яқинлиги билан ажралиб туради. Мазмуни муайян сабаб ёки масалага оид тугал тафсилотни ёки аниқликни талаб қилмайдиган индивидуал таассурот ва мулоҳазалардан иборат бўлади. Мустақил жанр сифатида А. Монтель ижодида таркиб топди. Узбек адабиётида 20-асрнинг 70—80-й. ларидан Эссе яратила бошланди.