ЭСКИШЕҲИР — Туркиянинг ғарбий қисмидаги шаҳар. Эскишеҳир элининг маъмурий маркази. Аҳолиси 482,8 минг киши (2000). Транспорт йўллари чорраҳаси ва муҳим савдосаноат маркази. Ҳарбий, озиқ-овқат, тўқимачилик, цемент ва ёғочсозлик саноати корхоналари мавжуд. Транспорт машинасозлиги ривожланган. Шаҳар яқинидан хром рудаси қазиб олинади.