ЭСКИМОСЛАР

ЭСКИМОСЛАР (ўзларини инуит деб аташади) — халқлар гуруҳи. Аляска (АҚШ, 38 минг киши, 1990-й. лар ўрталари), Шим. Канада (28 минг киши), Гренландия о. (гренландлар, 47 минг киши) ва РФ (Магадан вилояти ва Врангель о., 1,7 минг киши, 1990-й. лар ўрталари)да яшайди. Эскимос тилида сўзлашади. Диндорлари — христиан бўлсаларда, амалда анимизм, шомонийлик сақланиб қолган. Асосий машғулотлари — овчилик, балиқ овлаш.