ЭСКИ ЯККАБОҒ

ЭСКИ ЯККАБОҒ — Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманидаги шаҳарча (1989 йилдан). Яқин т. й. бекати — Яккабоғ. Аҳолиси 10,7 минг киши (2003). Шаҳарчада умумий таълим мактаблари, касб-ҳунар коллежи, автокорхона, қурилиш ва саноат корхоналари, кичик корхона ва фирмалар, савдо, маданий ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари фаолият кўрсатади. Кутубхона, маданият муассасалари, тиббий пункт, дорихона, алоқа бўлими бор.