ЭСКАЛАТОР (лот. — зинапоя) — узлуксиз ҳаракатланувчи қия зинапоялардан иборат полотноли кўтаришташиш қурилмаси; конвейер. Одамлар ва юкларни пастдан юқорига ва, аксинча, элтиш ҳамда ташиш учун хизмат қилади. Эскалатор метрополитен ст-ялари (туннель Э.) ва кўп қаватли жамоат бинолари: магазин, театр ва вокзалларда (қаватлараро Эскалатор) ишлатилади.