«ЭШВОЙ» — Хоразм достон нома (куй)лари асосида яратилган куй ва ашулалар номи. 18-асрда яшаган машҳур шовотлик Эшвой бахши номига нисбатан берилган: «Эшвой»нинг дастлабки намунаси — «Достон Эшвой»ни бахшининг ўзи яратган. «Эшвой» йўллари Хоразм мақомларидагм Ироқ Нақшларига ҳамоҳанг бўлиб, улар ўзбек ҳамда туркман ва қорақалпоқ халқлари орасида оммалашган: мас, Эшвой бахшининг шогирди Суяв бахши яратган «Туркман Эшвой и», дутор учун басталанган «Э. Урганжий» ва бошқалар «Эшвой»нинг Курд куйи оҳанглари асосида яратилган «Курд Эшвой и» ашуласи Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида машҳур. Тўйчи ҳофиз басталаган «Фарғонача Эшвой»нинг ашула йўли Тошкент ва Фарғона водийсида тарқалган бўлиб, олдин хоразмча уфар усулида, кейинчалик тароналар усулида ижро этилган. Айниқса, унинг Муҳиддин Қориёқубов, Жамолқори Ғиёсов (ўз ҳамнафаслари билан) ижро талқинлари оммалашган. «Фарғонача Эшвой»нинг куй йўли йирик шаклдаги асаридир.
Мазкур куйни Ш. Мирзаев Лутфий ғазалига боғлаб янги вариантини басталаган (М. Йўлчиева ижросида машҳур).
Ботир Матёқубов.