ЭШҚУВВАТОВ Бегмамат Тешаевич

ЭШҚУВВАТОВ Бегмамат Тешаевич (1938.20.8, Самарқанд вилояти, Пастдарғом тумани) — озиқ-овқат соҳасидаги олим. Самарқанд кооператив ин-ти ва Самарқанд иқтисодиёт ва сервис ин-ти, муҳандислик-технология ф-тида катта лаборант, ассистент, катта ўқитувчи, доцент, проректор, кафедра мудири (1966—2003), 2004 йилдан Ўзбекистон ФА Самарқанд бўлимида (ҳудудий муаммолар комплекс илмий текшириш институтида) ишлайди.

Илмий ишлари озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришдаги самарали усулларнинг назарий асосларини ишлаб чиқишга доир. Эшқувватов математик, физик ва биологик моделлар асосида технологик жараёнларнинг янги схемаларини, муҳандислик-ҳисоблаш услубларини яратди.

Ас: Основи течения упруговязких пластических масс, Алмаата, 2005; Технологик жиҳозлар ва уларни лойиҳалаш асослари, Т., 2005.