ЭШКАКБУРУНЛИЛАР

ЭШКАКБУРУНЛИЛАР — осётрсимонлар (бакрабалиқлар) туркумига мансуб балиқлар оиласи. Териси яланғоч ёки майда суяк тангачалар билан қопланган. Тумшуғи кенг, ясси ва узун, эшкаксимон ёки қиличсимон шаклда. Жағларида жуда кўп майда тишлари бор. 2 уруғи, ҳар қайси уруғида 1 тадан тури маълум. Америка эшкакбуруни Шим. Америка материгида, жумладан Миссисипи ва АҚШнинг жан. дарёларида, Эри кўлида тарқалган. Уз. 2 м гача, вазни 75 кг гача. Бентосдаги чувалчанглар, ҳашаротлар, қисқичбақасимонлар ва сув ўтлар билан озиқланади. Март — июнда кўпаяди. Сони камайиб кетган. Халқаро Қизил китобга киритилган. 17 (ёки 10) та уруғи ва 400 дан ортиқ тури бор. Марказий ва Жанубий Африка, Мадагаскар, Жанубий Шарқий Осиё ва Зонд о. ларида тарқалган. Кўпчилиги дарахтда ҳаёт кечиради. Ҳақиқий Эшкакбурунлилар уруғи 130 га яқин турни ўз ичига олади; айрим турлари (мас, Ява ва Суматра о. ларидаги учар бақалар) 12 м гача узоқликка парвоз қилади.