ЭШАКБОДРИНГ

ЭШАКБОДРИНГ, оддий тентакбодринг — қовоқцошлар оиласига мансуб бир йиллик, бир уйли ўг тури, доривор ўсимлик. Ўрта ва Қора денгизнинг қуруқ очиқ қирғоқларида ўсади. Кавказ ва баъзан Ўрта Осиё қумликларида, ташландиқ жойларда учрайди. Иддизи йўғон, пояси қисқа шохли, ётиб ёки бироз кўтарилиб ўсади, қаттиқ, ғадирбуДУР, бўйи, 0,5— 1,5 м. Барглари юраксимон, уз. 5—10, эни 4—8 см, гуллари бчсариқ, бир жинсли, июнь — июль ойларида гуллаб, уруғлайди. Меваси тухумсимон, тукли, серсув, етилганда қўл тегиши билан бандидан узилиб кетади ва узилган жойидан атрофга уруғ аралаш аччиқ суюқлик сочилади. Эшакбодринг шу йўл билан кўпаяди. Баъзан экиб ўстирилади. Халқ табобатида ични юмшатувчи восита сифатида ишлатилади.