ЭШАК

ЭШАК — отлар уруғининг тоқ туёқли сут эмизувчилар кенжа уруғи (А$ти8) га мансуб ҳайвон. 5—6 минг йил аввал дастлаб қадимий Мисрда хонакилаштирилган. Жаҳон бўйича боқиладиган Эшаклар сони 43,4 млн. бошни ташкил этади. Миср, Эфиопия, Нигерия, Бразилия, Эрон, Покистон, Испания ва бошқалар мамлакатларда кўп боқилади. Сомали, Эфиопияда тарқалган, бўйи 100—120 см ли Африка ёввойи Эшаки (Е§ии5 а51пи8) хонаки Эшак ларнинг уруғбоши ҳисобланади. Хонаки Эшаклар 2 зот гуруҳини ташкил қилади: Африка ва Осиё (жумладан, Қозоғистон, Ўрта Осиё, Кавказ)да тарқалган майда жайдари ҳамда Хитой (Шаньдун провинцияси)да тарқалган йирик Эшаклар — зд зотдор Эшак лари (бўйи отлар каби 145—160 см). Булардан, асосан, Европанинг жан. даги ва Америка мамлакатларида йирик хачирлар олиш учун фойдаланилади. Эшаклар қулоғи узунлиги, туёғи торлиги, думи ингичка, калта ва фақат учида узун жуни борлиги билан отлардан фарқ қилади. Жайдари зот Э. лар тузилиши пишиқ, бўйи ўртача 100 см атрофида, танаси ингичкароқ, боши катта, қулоқлари узун, бўини тўғри, калта, тик ўсиб чиққан калта ёли бор, бели тўғри, кўкраги тор, сағриси қисқа, туси кулранг, овқат ва жой танламайди, ишга чидамли, юқумли касалликларга чалинмайди. Тоғли р-нлардаги юриш қийин бўлган жойларда, чўляйловларда миниш ва юк ташиш учун фойдаланилади. Эшак 70—80 кг, аравага қўшилганда 2,5 т гача юк ташийди. Жайдари Эшаклар ҳар хил ўтўланлар, хашак, арпа, зд зотлари эса пичан, кучли ва серсув озуқалардан иборат тўла рацион билан боқилади. 18—30 йил яшайди, хўтиклар 2 ёшидан бошлаб қочирилади, бўғозлик даври ўртача 380 кун, 2 ёшидан хўжалик ишларида фойдаланиш мумкин.

Ад.: Лакоза И. М., Шчекин В. А., Верблюдоводства и основм ословодство и мулопроизводства, М., 1964.

Абдусаттор Амиров.