ЭРТАПИШАРЛИК

ЭРТАПИШАРЛИК, тезпишарлик — ўсимликларнинг тез ўсиши, тез ривожланиши ва меваларнинг эрта етилиши хусусияти. Ўсимликларда биологик ва хўжалик жиҳатидан пишиш ҳолатига етиш тезлиги билан белгиланади. Эртапишарлик муайян экинлар турлари ва навлари (салат, исмалоқ, редиска, чиллаки узум, кузги ва баҳори буғдой, маккажўхори, карам, бодринг, картошка ва бошқаларнинг айрим навлари)га хос ирсий белги ҳисобланади. Эртапишарлик ўсимликларни ўстириш технологияси шароитларига ҳам боғлиқ. Физиологик нуқгаи назардан Эртапишарлик ўсимликлар ривожланишида вегетация фазаларининг жадал ўтиши билан тавсифланади. Фотосинтезнинг интенсивлиги, тўқима ва органларда моддаларнинг фаол ҳаракати ва ўзгариши ўсимликнинг ўсиши, ривожланишини тезлаштиради ва мевани эрта етилтиради. Эртапишарлик иқгисодий аҳамиятга эга: эртапишар экин турлари ва навлари экилганда ердан унумли фойдаланиш, бир йилда бир даланинг ўзидан 2—3 марта ҳосил олиш мумкин.