ЭРРОУ Кеннет Жон (1921, НьюЙорк) — америкалик иктисодчи, иқтисод д-ри (1951). Чикаго унтида проф. ассистенти (1948—49), Станфорд (1949-68) ва Гарвард (1968-74) унтларида проф. АҚШ Миллий Фанлар Академияси, Эконометрика жамияти ва бошқалар ташкилотлар аъзоси. Эрроунинг тадқиқот доираси ниҳоятда кенг бўлиб, унинг асарларида бошқариш назарияси, илмийтехника тараққиёти иқтисодиёти ва айниқса, иқтисодиётда математик усулларни қўллаш билан боғлиқ масалалар қўпроқ таҳлил этилади. Эрроу Дебрё билан биргаликда умумий иқтисодий мувозанат моделини ишлаб чиққан (ЭрроуДебрё модели). Ж. Хикснинг индивидуал кутилмаларга асосланган назарий концепцияси Эрроу ва Ф. Хан тадқиқотларида давом эттиридди ва такомиллаштиридци, кейинчалик шу асосда адаптив ва рационал кутилмалар назариялари (Р. Лукас) яратилди. Эрроу умумий иқтисодий мувозанат ва фаровонлик назариясига муҳим ҳисса қўшди. Асосий асарлари: «Захиралар ва ишлаб чиқаришнинг математик назарияси бўйича тадқиқотлар», 1958; «Ижтимоий танлов ва якка қадриятлар», 1951; «Хатарлар назарияси очерклари», 1970; «Рақобатнинг умумий таҳлили» (ҳамкорликда), 1971. Нобель мукофоти лауреати (1972; Ж. Р. Хикс билан ҳамкорликда).
Абдухалил Раззоқов.