ЭРМАНАРИХ, Германарих (? — 375) — остготлар қироли; Амаллар хонадонидан. Шим. Қора денгиз бўйларида готлар билан биргаликда айрим алан, славян, фракиялик қабилалардан ташкил топган қабилалар иттифоқи раҳбари. Қўшнилари билан урушлар олиб бориб остготларга тобе ҳудудни анча кенгайтирган. Эрманарих «давлати» мустаҳкам эмас эди, тобе қабилаларнинг, хусусан, росомонларнинг исёни уни ларзага солган. Гуннлардан қақшатқич мағлубиятга учраган Эрманарих ўзини ўлдирган, қабилалар иттифоқи гуннлар томонидан тормор қилинган. Эрманарих (Ёрмунрекк) — германлар қаҳрамонлик эпоси қаҳрамони.