ЭРКИН САМАНДАР

ЭРКИН САМАНДАР (асл номи Самандаров Эркин) (1935.22.3, Хива тумани) — ёзувчи, драматург. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист (1989). Хоразм педагогика интининг ўзбек тили ва адабиёти ф-тини тугатган (1957). Хоразм вилоят радиоэшиттириш қўмитаси ўзбек эшиттиришлари таҳририяти муҳаррири (195961), Ўзбекистон КП Хоразм вилоят қўмитасида ишлаган (196367; 1990). Ўзбекистон телевидениеси «Ёшлик» студияси бош муҳаррири (1967—69), Дастурлар директори (1969—75), адабий драматик эшиттиришлар бош муҳаррири (1975—77). «Хоразм ҳақиқати» газ. да бўлим мудири, бош муҳаррир (1961—63; 1977—90). Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари (199093).

Биринчи шеърий китоби — «Аму жилолари» (1966). Шундан кейин Эркин Самандарнинг ўндан ортиқ шеърий тўпламлари нашр этилган. Эркин Самандар, шунингдек, «Осмоннинг тош тулпори», «Олтин сандиқ», «Эрк садолари», «Ишқий мактублар» каби достонлар муаллифи. Тарихий мавзуларда бир қанча саҳна асарлари ҳам яратган («Жавоҳир», 1980; «Аждодлар қиличи», 1985; «Башорат», 1994; «Жалолиддин Мангуберди», 1999; «Арабмуҳаммад Баҳодирхон», 2002). «Паҳлавон Маҳмуд Пирёрвалий» (1995), «Суянч» (1996), «Минг отлилар диёри» (2003) сингари қисса ва бадиалари ҳам бор. «Дарёсини йўқотган қирғоқ» (1988), «Тангри қудуғи» (1994) ва бошқалар романлари замонавий ўзбек романчилиги ривожида ўзига хос ўрин тутади.

Ас: Сайланма, Т., 1989; Султон Жалолиддин [Роман], Т., 2005.