ЭРКИН ИКТИСОДИЙ ЗОНАЛАР — давлатлараро келишувларга ёки махсус қонунларга мувофиқ, хўжалик ва ташқи иқтисодий фаолият билан шуғулланиш учун имтиёзли солиқ, молия, ҳуқуқий шароитлар жорий қилинадиган муайян ҳудудлар. Хорижий ва маҳаллий тадбиркорларни жалб этиш мақсадларида ташкил этилади ва уларда зарур ишлаб чиқариш ва иш юритиш инфратузилмаси барпо этилади. Эркин иктисодий зоналар кўп ҳолларда давлатлараро туташ ҳудудларда (бир неча давлатларнинг чегаралари туташган ҳудуд), халқаро аэропортлар, порт шаҳарларда ёки транспорт йўллари туташган ҳудудларда ташкил этилади.
Эркин иктисодий зоналарда алоҳида халқаро ҳуқуқий статус жорий этилади. Лекин у қаерда жойлашишидан қатъи назар, шу мамлакатнинг ажралмас бўлаги ҳисобланади, барча амалиётлар (ер ажратиш, фирма ва компанияларни ташкил этиш, чегарадан юкларни, товарларни олиб кириш ва олиб чиқиш, бож тўловлари, солиқ тўловлари бўйича имтиёзлар, қайси валюта ёки валюталар тўлов воситасини ўташи, ҳудудни бошқариш тартиби ва бошқалар) қабул қилинган қоидалар асосида тезкорлик билан бажарилади. Эркин иктисодий зоналарни ташкил этишдан мақсад кўплаб янги технология, инвестицияларни жалб қилиб, ривожланган иқтисодий макон яратиш ва шу йўл билан мамлакат иқтисодиётини тезкорлик билан ривожлантиришдир.
Эркин иктисодий зоналарни ҳозирги замон иқтисодий интеграция жараёнларининг маҳсули, деб қараш унчалик тўғри эмас. Унинг тарихи жуда кўҳна. Эркин иктисодий зоналар тарихи мил. бошларига бориб тақалади. қадимий финикияликлар, юнонлар ва римликлар савдо ишларини ривожлантириш мақсадида чет эл савдо кемаларининг ўз портларига эркин кирибчиқишини ва уларнинг хавфсизлигини таъминлаганлар. 16 ва 17-асрларда Европанинг қатор шаҳарлари ўзларини «эркин савдо шаҳарлари» деб эълон қилганлар. Буюк Амир Темур даврида Самарқанд ана шундай эркин савдо маркази бўлган, мамлакатнинг барча карвон йўллари ҳокимият ҳимоясига олинган.
Эркин иктисодий зоналар з нинг ҳар хил турлари мавжуд: эркин омборхоналар, эркин божхоналар зоналари, илмийтехника зоналари. Улар АҚШда технопарклар, Японияда технополислар деб аталади. Шунингдек, махсус иқтисодий зоналар (асосан, экспортга ихтисослашган) ҳам мавжуд. Дастлабки Эркин иктисодий зоналар лардан бири Ирландияда «Шеннон» аэропортида (1959) ташкил этилган эди. Кейинроқ шундай зона Англиядаги «ДогАйленд» аэропортида пайдо бўлди. Баъзи Эркин иктисодий зоналар з,лар анча йирик ҳудудларда ташкил этилади. Мас, Бразилиядаги Манаус, Хитойдаги махсус иқтисодий ҳудуд «Шеньжень» ва бошқалар шундай зоналардир. Жаҳон амалиётида Эркин иктисодий зоналарлар ривожланган (Буюк Британия, Германия, Нидерландия, АҚШ ва бошқалар), шунингдек, ривожланаётган (Бразилия, Корея Республикаси, Малайзия ва бошқалар) мамлакатларида ҳам ташкил этилди. Эркин иктисодий зоналарга чет эл капиталини жалб қилиш Хитой сиёсатида анча кенг қўлланилди. 20-аср охирларида Эркин иктисодий зоналарлар Бирлашган Араб амирликлари, Россия ва Польшада ташкил этилди. Россия ва Хитой ҳамкорлигида ташкил этилган Блягованиченск — Хэйхе, Қора денгиз бўйи, Калининград вилоятидаги «Янтарь» Э. и. з. лари ҳам шундай маконлардир. Ҳозир жаҳонда 600 дан ортиқ Эркин иктисодий зоналар мавжуд.
Ўзбекистонда Эркин иктисодий зоналар ғояси миллий иқтисодиёт тараққиёти учун ижобий баҳоланди. Шу боис 1996 йилнинг 25 апр. да мамлакат парламенти Ўзбекистон Республикасининг «Эркин иқтисодий зоналар тўғрисида» қонунини қабул қилди. Бу қонун чет эл инвестициялари, савдо ва саноат соҳаларининг ривожланиши, аҳолини иш билан таъминлашни яхшилаш учун қулай шароит яратишга меъёрийҳуқуқий асос яратди.
Нурислом Тўхлиев.