ЭРГАШЕВ Эркин Ҳамидович

ЭРГАШЕВ Эркин Ҳамидович (1933.1.11 — Самарқанд — 2004.8.1) — паразитологгельминтолог олим. Ўзбекистон ФА акад. (2000), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1983), ветеринария фанлари д-ри (1964), проф. (1965). Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ин-ти ветеринария ф-тини тугатган (1953). Самарқанд қишлоқ хўжалиги ин-тида аспирант (195356), паразитология кафедраси доценти (1957—64), ветеринария ф-ти декани (1960 —62), Ўзбекистон Ветеринария илмий текшириш ин-ти директори (1964— 65; 1978—94), айни пайтда 1965 йилдан Самарқанд қишлоқ хўжалиги институти паразитология кафедраси мудири.

Илмий ишлари гельминтлар фаунаси, эпизоотологияси, биологияси, патогенези, иммунитети, зооацтропонозлар, чорва моллари ва паррандаларнинг инвазион касалликларининг олдини олиш, даволаш ва қарши курашнинг самарали усулларини ишлаб чиқиш ва бошқалар масалаларга бағишланган. «Биология ва тиббиёт муаммолари» жур. бош муҳаррири (1996—2004). «Дўстлик» ордени билан мукофотланган (2003).

Ас: Паразитология асослари ва трематодозлар билан цестозлар, Т., 1971 (ҳаммуаллифликда); Чорва молларининг нематодоз касалликлари, Т., 1972 (ҳаммуаллифликда); Гельминтм и гельминтозн каракульских овец, Т., 1973; Ветеринария асослари, 2-қисм, Т., 1974 (ҳаммуаллифликда).