ЭРГАШЕВ Ҳайитбой (1946.18.4, Асака тумани) — Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси (2000). Фарғона педагогика интини тугатган (1968). 1968 йилдан Хўжаобод туманидаги 6, Асака туманидаги 44-мактабда тарихгеогр. ўқитувчиси, туман халқ таълими бўлимида методист ва методика кабинети мудири, 2001—02 йилларда 44-мактабда директор.