ЭРГАШЕВ

ЭРГАШЕВ Эркинжон (1940. 1. 12, Бешариқ шаҳри) — Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси (1994). Тошкент педагогика интини тугатган (1963). 1963 йилдан Қўқон шаҳридаги 6 ва 23мактабда она тили ва адабиёт ўқитувчиси, 23мактаб ўқув бўлими мудири, директори, 1989—98 йилларда Қўқон шаҳри халқ таълими бўлими мудири.