ЭПИЗОД (юн. — қўшимча) — 1) воқеа, ҳодиса;
2) эпик, лироэпик ва драматик асар сюжетидаги асосий ҳаракатнинг маълум бир бўлаги, якунланган муайян қисми. Эпизоднинг мазмунмоҳияти, вазифаси асарнинг умумий сюжет тизими ривожи билан боғлиқ. Асарда бадиий юк ташувчи асосий ва уларни бир-бирига улашга хизмат қиладиган ёрдамчи Эпизодлар бўлади. Асосий Эпизодлар қаҳрамон характерини очиш, асар сюжети ривожини таъминлашда ҳал қилувчи ўрин тутса, ёрдамчи Эпизодлар асардаги асосий Эпизодларни бирбирига боғлаб, сюжет чизиғида яхлитлик, бир бутунликни вужудга келтиради. Эпизодлар миқдори асар ҳажми ва унинг жанр хусусиятларини белгилайди.