ЭНДОМИТОЗ

ЭНДОМИТОЗ (эндо… ва митоз) — тугалланмаган митоз кўринишларидан бири; ядро мембранаси сақланган ҳолда, ядроча парчаланмасдан ва митоз дуки ҳосил бўлмасдан хромосомалар сонининг икки ҳисса ортиши. Илгари Эндомитозга полиплоид ва политен ядролар ҳосил бўлиши усули сифатида қаралган. Лекин полиплоидлик митоз бўлинишнинг келиб чиқиш механизмлари ҳали тўлиқ ўрганилмаган.