ЭМАНАЦИЯ

ЭМАНАЦИЯ (лот. етапагю — ажралиб чиқиш, тарқалиш) — динийфалсафий термин. Бунга кўра, моддий олам илоҳий ибтидо (худо)дан аста-секин, босқичмабосқич ажралиб чиқади. Эманация ҳақида ҳам материалистик (Эмпедокл, Левкипп, Демокрит), қам идеалистик (Платон, Аристотель, Плотин) таълимотлар илгари сурилган. Эманация ҳақидаги материалистик таълимот маълум даражада деярли барча қадимий натурфалсафа учун хос бўлган. Мас, Эмпедокл кўришни бизнинг қиссий органларимизнинг қўзғалишига мос тушувчи элементларнинг ажралиб чиқиши, тарқалиши деб тушунтирган. Идеалистлар фикрича, ғоялар олами туфайли моддий олам вужудга келган. Яқин ва Ўрта Шарқда Форобий, Ибн Сино, Ибн Рушд ҳамда мутасаввифлар — Боязид Бистомий, Мансур Ҳаллож, Ш. Суҳравардий ва бошқаларнинг фалсафий қарашларида илгари сурилган Эманация тўғрисида таълимот пантеизмнит ривожланишига таъсир қилган.