ЭЛОЗИҚ

ЭЛОЗИҚ — Туркиянинг шарқий қисмидаги шаҳар. Элозиқ элининг маъмурий маркази. Аҳолиси 267 минг киши (2000). Транспорт йўллари чорраҳаси. Қ. х. районининг савдо маркази. Озиқ-овқат (шакарқанд), кимё, тўқимачилик, цемент саноати корхоналари, қўрғошинрух з-ди бор.