ЭЛЕМЕНТАР МАТЕМАТИКА

ЭЛЕМЕНТАР МАТЕМАТИКА — мат. нинг, асосан, ўрта ва ўрта махсус таълим ҳажмидаги бўлимларини ичига олган қисми. Элементар математикага арифметика, сонларнинг элементар назарияси, элементар алгебра, элементар геометрия ва тригонометрия каби соҳалар киради. Элементар математикани «ўзгармас миқдорлар математикаси» деб таърифлайдилар, лекин бу таъриф унча тўғри эмас. Элементар математикада ўзгарувчи миқдорларнинг нисбатан содда, яъни элементар хоссалари ҳам ўрганилади (мас, квадратик функция ва унинг графиги).