ЭЛЕКТРОН ҲИСОБЛАШ МАШИНАСИ (ЭҲМ) — асосий функционал элементлари (мантиқ, хотира ва бошқалар) электрон лампалар ёки яримўтказгичли асбоблар, интеграл микросхемалардан тузилган ҳисоблаш машинаси. Биринчи ЭҲМ — аналограқамли ҳисоблаш машинаси, рақамли ҳисоблаш машинаси 20-аср 40-й. ларида пайдо бўлган. 70-й. лардан бошлаб компьютер кенг расм бўла бошлади. машиналарига нисбатан афзаллиги (тез ишлаши, ихчамлиги, пухталиги, жараёнларнинг автоматлаштирилишй ва бошқалар) туфайли илмийтехника ҳисобларида, ахборотларни ишлашда, автоматик бошқаришларда кенг қўлланилмоқда (яна қ. Кибернетика, Ҳисоблаш техникаси).