ЭЛЕКТРОКАРДИОГРАММА (электро., кардио… ва грамма) (ЭКГ) — юрак мускули ишлаётганда ҳосил бўлган электр импульслари ёзиб олинган эгри чизиқ. Э. электрокардиограф ёрдамида қоғозга ёки фотоплёнкага туширилади. Бутун гавдага тарқалувчи юрак токлари (ҳаракат токлари) ЭКГ си гавданинг турли қисмлари (кўкрак қафаси, қўл ва оёқлар)га ўрнатилган ва электрокардиографга уланган электродлар билан ёзиб олинади. Ҳоз. замон тиббий техника ютуқлари текширилаётган одам анча узоқ масофада бўлса ҳам теле ёки радиоузаткичлар ёрдамида ЭКГни ёзиб олиш имкониятига эга. Бундай усуллар оғир жисмоний синовларда, спортчилар, космонавтлар ва бошқаларнинг юрак фаолиятини кузатиш имкониятини беради.
Соғлом одамлар ЭКГси гавда тузилиши, ёши ва бошқаларга боғлиқ. Аммо нормал ЭКГда ҳар доим юрак мускулининг кетмакет қўзғалишини акс эттирувчи тишчалар ва интерваллар (оралиқлар)ни фарқ қилиш мумкин. Турли касалликларда ЭКГ тишчаларининг ўлчами, оралиқлари ва йўналиши, интерваллар (сегментлар)нинг давом этиши ҳамда жойлагдиши анчагина ўзгаради. ўзгаришлари, юракнинг ишемик касаллиги, миокард инфарктининг характери ва босқичлари аниқланади. ЭКГ юрак касалликларини диагностика қилишда бошқа усуллардан самарлироқ ҳисобланади.