ЭЛЕКТР РАЗВЕДКА

ЭЛЕКТР РАЗВЕДКА — Ер пўстидаги тоғ жинсларининг электр ҳусусиятларини ҳамда доимий ва ўзгарувчан ток таъсирида ҳосил бўлган табиий ва сунъий электр майдонларни ўрганишга асосланган геофизик разведка усуллари гуруҳи. Электр разведкани қўллаш натижасида геологик кесим жинсларининг электр хоссалари (электр қаршилиги, диэлектрик ўтказувчанлиги ва бошқалар) бўйича табақаланади. Электр разведканинг қуйидаги:

1) доимий ток усули — табиий электр майдони, заряди, қаршилиги;

2) пастчастотали ўзгарувчан ток усули — теллур токи, частотали электромагнит зондлаш ва бошқалар; 3) ўртача частотали ўзгарувчан ток усули — индукция, аэроэлектр разведка ва бошқалар;

4) юқори частотали ўзгарувчан ток усули — радиотўлқин билан текшириш, радиокип ва бошқалар; 5) қутбланиш, ўтиш жараёнлари, майдон барқарорланиши натижасида юзага келган қўзғалувчан майдонларни ўрганиш усуллари мавжуд. Электр разведка усулларидан самарали фойдаланиш қуйидаги шартшароитларга боғлиқ:

1) тоғ жинслари ва фойдали қазилмаларнинг электр хоссалари бир-биридан сезиларли фарқланиши; ўрганилаётган объектнинг морфологияси ва ўлчамини унинг ётиш чуқурлигига нисбатан устунлигини яққол сезилиши; 3) қоплама тоғ жинслари тўсиқлик таъсирининг нисбатан камлиги ва бошқалар Ҳал қилинаётган геологик масалалар характерига кўра, муҳандислик геол. си, руда ва структуравий Электр разведка ларга ажратилади. Электр разведка усулларини қўллаш, одатда, қимматга тушадиган кон кавлаш ва бурғи ишлари ҳажмини қисқартириш ҳисобига геологик изланишларни тезлаштиради ва арзонга тушади.