ЭЛЕКТР МАЙДОН

ЭЛЕКТР МАЙДОН — электр зарядлар ёки ўзгарувчан магнит майдон ҳосил қилган физик майдон. Вақт бўйича ўзгармайдиган Электр майдон электростатик майдон дебаталади. Электр майдон тушунчасини биринчи бўлиб М. Фарадей 19-аср 30-й. ларида киритган. Электр майдон материянинг майдон кўринишидир. Материянинг ҳар қандай ўзгаришлари, уларнинг ўзаро таъсирлари вақт оралиғида ва фазода рўй беради, ҳар қандай физик таъсир фақат чекли тезлик билан тарқалади. Электрланган жисмларнинг бир-бирига таъсири, уларнинг ҳаракати Электр майдон лари туфайлидир. Электр зарядлар бир-бирига бевосита эмас, балки билвосита таъсир этади. Ҳар бир заряд д ўз атрофидаги фазода Электр майдон ҳаракат қилади ва шу майдон орқали бошқа майдонга таъсир этади. Демак, Электр майдоннинг асосий хусусиятларидан бири мавжуд бўлган Электр майдонга заряд киритилганда унга Ғ куч таъсир этишидир. Электр майдон электр майдон кучланганлиги Ё ва майдон потенциали ф билан тавсифланади. Электр майдон кучланганлиги майдоннинг куч характеристикаси бўлиб, у миқдор жиҳатдан майдоннинг муайян нуқтасидаги бирлик мусбат зарядга майдон томонидан таъсир этадиган электр кучланиши билан ўлчанади. Кучланиш вектор катталик бўлиб, йўналиши мусбат зардяга таъсир этувчи куч йўналиши билан бир хил. Барча нуқталарда Электр майдон кучланганлиги ҳам йўналиш, ҳам миқдор жиҳатдан бир хил бўлган магнит майдон б и р жинсли майдон деб аталади. Майдон потенциали скаляр катталик, у Э. м. нинг энергетик характеристикаси ҳисобланади. Электр майдонни яққол тасаввур қилиш мақсадида электр куч чизиқлари ва эквипотенциал сирт тушунчаларидан фойдаланилади. Ҳар бир нуқтасида Е вектор ўзига уринма бўлган чизиқни электр куч чизиғи дейилади. Электр куч чизиқлари Электр майдонни фақат яққол тасвирлабгина қолмай, балки уларнинг зичлиги орқали Е ни баҳолаш мумкин. Куч чизиқлари зич ўтказилган жойларда кичик бўлади. Бир жинсли майдоннинг куч чизиқлари ўзаро параллел ётади. Ҳамма нуқталарида потенциал қиймати бир хил бўлган сиртлар эквипотенциал сиртлар дейилади. Бир жинсли Электр майдон учун эквипотенциал сиртлар ўзаро параллел текисликлардаги, нуқтавий заряд майдони учун маркази заряд устида ётган концентрик айланалардан иборат.