ЭЛЕКТР ҲИСОБЛАГИЧ

ЭЛЕКТР ҲИСОБЛАГИЧ — маълум вақт оралиғида сарфланган электр энергиясини ҳисоблайдиган электр ўлчаш асбоби. Ўзгармас ток ва ўзгарувчан ток Э. ҳ. лари бор. Ўзгармас ток занжирида магнитоэлектрик, ферродинамик, электролитик ва электродинамик системалар, ўзгарувчан ток занжирида индукцион (актив ва реактив энергияни ҳисобга оладиган) Электр ҳисоблагичлар ишлатилади. Электролитик системадан бошқа ҳамма системаларда Электр ҳисоблагич микроэлектр двигателдан иборат бўлгани учун улар кўпинча моторли Электр ҳисоблагич деб аталади. Электр ҳисоблагичда текшириладиган занжирга кетмакет ва параллел уланадиган ток ҳамда кучланиш занжирлари бўлади.

Ўлчаш натижаси (киловаттсоат) диск ўқи билан червякли узатма орқали бириктирилган ҳисоблаш механизмидан олинади. Ўзгарувчан ток Электр ҳисоблагичлари хонадонларда, ёритиш тармоқдарида, коммунал хўжаликда, ўзгармас ток Электр ҳисоблагич ҳлари йирик корхоналарда ишлатилади.