ЭЛДЕГИЗИЙЛАР

ЭЛДЕГИЗИЙЛАР — Озарбайжон ва Шим. Ирокда ҳукмронлик қилган сулола (1136—1225). Асосчиси — Шамсиддин Элдегиз (1136—74). Шамсиддиннинг келиб чикиши (ғуломқул)лардан бўлиб, кейинчалик салжуқийлардан Арслоншоҳнинг отабеги бўлган. 1136 йилдан мустақил ҳокимлик қила бошлаган. У парчаланиб кетаётган салжуқийлар давлатининг бошқа ҳудудлари ҳокимлари билан кураш асносида Озарбайжоннинг жан. ва шим. нинг бир қисмини ҳамда Эроннинг шим. ғарбий қисмини ўз ҳукмронлиги остига бирлаштирган. Унинг ўғли Муҳаммад Жаҳон Паҳлавон даврида (1174—86) давлатнинг пойтахти Ҳамадон шаҳри бўлган. Озарбайжонни унинг укаси Қизил Арслон бошқариб, у салжуқийлар, Грузия ва Ширвон билан муваффақиятли кураш олиб борган. Мамлакат ичкарисида у ўз ваколатларини оширишни талаб қилиб чиқаётган вилоят ҳокимлари билан курашиб мана шу кураш жараёнида ҳалок бўлган (1191). Элдегизийлар давлати мўғуллар истилоси даврида (1220—22) қаттиқ ларзага келган, сўнгра хоразмшоҳ Жалолиддин Мангуберднинг зарбалари остида барҳам топган (1225).

Ад.: Ал и заде А. А., Социальноэкономическая и политическая история Азербайджана ХIII-ХIV вв., Баку, 1956.