ЭЛАРСЛОН

ЭЛАРСЛОН, Эларслон (? 1172.17.3) — ануштегинийлар сулоласидан бўлган Хоразмшоҳлар давлати ҳукмдори (1156—72). Отсиз хоразмшоҳнингўғли. Эларслон аввал, Султон Санжарта итоат этишини биддириб, нома ва совғасаломлар юборган. Султон Эларслонни хоразмшоҳ деб эътироф қилган. Султон Санжар вафотидан сўнг салжуқийлар тахти учун кураш авж олган. 1163 йил Э. А. салжуқийлар амирлари ичида энг кучлиси Муаййид ОйАбога қарши Нишопурга юриш қилган, шаҳарни узоқ вақт қамал қилиб ололмаган, сулҳ тузиб Хоразмга қайтган. Эларслон қўшинлари Деҳистонни эгаллаган. 1166 йил Эларслон яна Нишопурга қарши отланган. Бистом яқинидаги жангда бирлашган салжуқлар ва Отабек Элдегиз қўшини билан Эларслон қўшини ўртасида жанг бўлиб ўтган. Ҳар икки тараф бирон натижага эришмаган. Аммо хоразмшоҳ қўшинларнинг бир қисмини Байҳақ ва Сабзавор шаҳриларига жўнатиб, уларни эгаллаган (1167 йил май). Э. А. Нишопурни забт этган. 1167 йил Хоразм қўшинлари Райдан ўтиб, Сова шаҳрига яқинлашган, султон Арслоншоҳ ва Отабек Элдегиз ўғли Жаҳон Паҳлавон етакчилигидаги салжуқ қўшинлари билан жангга кириб, ғалаба қилган. Сўнгра Эрон Озарбайжонига бостириб кириб, Абхор, Занжон ва Қазвинни эгаллаган. Эларслон, шунингдек, Мовароуннаҳр воқеаларига ҳам аралаша бошлаган. Қорахитойлар вассали Самарқанд ҳокими Жалолиддин Али Чағрихон 1158 йил қарлуқларни тормор келтирган. Қарлуқлар етакчиси Лочинбек бир қисм қўшини билан Хоразмга қочиб бориб, Эларслондан ёрдам сўраган. 1158 йил июлда Эларслон катта қўшин билан Самарқандга юриш қилган. Зарафшон дарёсининг бўйларидаги жангларда хоразмшоҳ зафар қучган.

1171 йил қорахитойлар қўшини Амударёдан ўтиб, Хоразм сарҳадларига кириб келганда Эларслон тўғонларни очиб, пойтахт яқинидаги йўлларни сувга бостиришга фармон берган. Қорахитойлар хоразмшоҳ қўшинларини енгиб, амир Айёрбекни асир олиб Самарқандга қайтганлар. Хоразмшоҳпойтахти Гурганжга қайтган ва хасталикдан вафот этган.

Ад.: Бун иётов 3., Ануштагин Хоразмшоҳлар давлати (1097-1231), Т., 1998.

Иброҳим Каримое, Саъдулла Отамуродов.