ЭЛАК

ЭЛАК — сочилувчан маҳсулотлар ва материаллар (ун, гуруч, охак, цемент, қум ва бошқалар) ни металл тўр орқали ўтказиб, ҳар хил майдайириклйкдаги зарраларга ажратиш (элаш) учун мўлжалланган қурилма. Рўзғор, қурилиш ва саноатда ишлатилади. Рўзғорда ишлатиладиган Элак, асосан, думалоқ гардишли, майда ва йирик кўзли бўлади. Майда кўзлисида ун, йирик кўзлисида (бундай Элак ғалвир деб ҳам аталади) гуруч ва бошқалар йирикроқ дондунлар, қум, цемент ва бошқалар эланади. Қурилиш ва саноатда механик Элак ишлатилади, унинг ясси (титрама, тебранма) ва барабансимон (айланувчи) турлари бор. Булар ун, қум, цемент ва бошқаларни элашда, кончиликда фойдали қазилмаларни бойитишда (рудаларни элашда), ем ва ёрма тайёрлаш здларида, озиқ-овқат саноати ва бошқалар тармоқларда ишлатилади.