ЭЛ БАЙРОҒИ

«ЭЛ БАЙРОҒИ» — миллий газ. 1917 йил 8 сентябрдан Қўқон шаҳрида «Ғайрат» кутубхонаси томонидан нашр этила бошлаган. 1917 йил 13 дек. дан кейин Туркистон мухториятитшт расмий газ. сига айланган. «Турк элининг моддий ва маънавий эҳтиёжидан баҳс этади, муваққат ҳукуматнинг тадбир ва сиёсатларидан» ёзсада, аммо, асосан «Яшасин, Туркистон мухторияти, яшасин, қўшма халқ жумҳурияти» шиори остида халқнинг ижтимоий онгини уйғотишга интилган. Қўқонда барпо этилган Туркистон Мухтор Республикасини ҳимоя қилган ва унинг фикрини изҳор этган.

Газ. га Булат Солиев, кейинроқ Ашурали Зоҳирий муҳаррир бўлган. Абдулла Бегий (Мустақаев), Нўширавон Ёвушев, Абдулла Хайрулла ўғли, Ўғузхон (Қориев), Тешабой (Чўлпон), Сардор, Исмоил Обидов, Ҳожи Ҳофиз Нурмуҳамедов, Юнусжон Оғалиқов, Рауф Ёқубов ва бошқалар ўз мақолалари билан газ. га мунтазам қатнашиб турган. 20 сони чиқиб тўхтаган. Адади 1000 нусхага етган.