ЭКЗОТЕРМИК РЕАКЦИЯЛАР

ЭКЗОТЕРМИК РЕАКЦИЯЛАР — иссиқлик ажралиши билан борадиган кимёвий реакциялар. Ёқилғининг ёниш жараёни, нейтралланиш реакциялари, оддий моддалардан мураккаб кимёвий бирикмалар ҳосил бўлишидаги кўпчилик реакциялар ва бошқалар Экзотермик реакциялар бўлади. Бирор реакция жараёнида ажралаётган иссиқлик миқдори модда табиатигагина эмас, бошланғич модда билан реакция маҳсулотларининг агрегат ҳолатига ҳамда реакциянинг ўтказилиш шароити — тра, реакция пайтидаги ҳажм ўзгариши ва бошқаларга ҳам боғлиқ.