ЭКЗОСФЕРА

ЭКЗОСФЕРА (экзо… ва сфера) — атмосферанинг энг сийрак ташқи қатлами. Экзосферада зарраларнинг эркин югуриш йўли космик фазога учиб кета оладиган даражада катта бўлади. Экзосфера даги «ҳаво»нинг массаси 10_ш атмосфера массасига яқин. Енгил газлар (водород Н, гелий Не) энг тез учиб кетади. Экзосфера 450—800 км баландликда бошланиб, унинг юқори чегараси Ер сиртидан бир неча минг км баландликкача боради. Бу баландликда зарралар концентрацияси космик фазодагидек. Экзосфера ионлашган газ (плазма) дан иборат бўлади; унинг бошланишида зарядланган ва нейтрал зарралар сони тахминан тенг; Э. нинг юқори ярмида ҳаво деярли тўлиқ ионлашган бўлади. Экзосферанинг пастки ва ўрта қисмлари, асосан, кислород О ва водород Н атомларидан иборат; баландлик ортиши билан енгил газларнинг нисбий концентрацияси (айниқса, ионлашган водородники) тез ортиб боради. Экзосферанинг газокинетик т-раси 1500 — 3000 К га тенг. Экзосферада, асосан, Ернинг радиацион минтақаси жойлашган.